Жаҳон | 09:22 / 09.12.2017
6594
1 дақиқада ўқилади

Туркияда Тожикистон фуқаролари қўлга олинди, улар терроризмда гумонланмоқда

Тожикистоннинг ўн нафар фуқароси, жумладан бир аёл ва беш бола Туркияда ҳибсга олинди. Улар террорчилик фаолиятига алоқадорликда гумонланмоқда.

Хабар қилинишича, тўрт нафар эркакка нисбатан жиноий иш қўзғатилди, улар Измир шаҳридаги қамоқхонада сақланмоқда. Бир аёл ва беш бола эса Истанбулдаги қочқинларга мўлжалланган лагерда қолмоқда, деб маълум қилган Тожикистоннинг ҳибсга олинган фуқаролари ҳимояси билан шуғулланаётан Зиёвуддин Алиоғлу.

Унинг сўзларига кўра, ушбу шахслар терроризмда гумонланмоқда. «Туркияда сўнги кунларда Марказий Осиё республикаларидан бўлган бошқа фуқаролар ҳам ҳибсга олинди. Полициянинг тахминича, уларнинг бари яқинда Суриядан қайтиб келишган, у ерда эса ИШИД террорчилик гуруҳи томонида жанг қилишган», деган Зиёвуддин Алиоғлу.

Ҳибсга олинган шахслар номи очиқланмаган – иддао этилишича, бунда тергов манфаатлари кўзда тутилган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид