Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польшада якшанба кунлари савдо-сотиқни тақиқлаш ҳақидаги қонун қабул қилинди
Польша президенти Анжей Дуда 30 январда якшанба кунлари савдо-сотиқни тақиқлаш ҳақидаги қонунни имзолади.
Польша сейми (парламенти) аввалроқ бу қонунни 254 овоз билан қабул қилган. Қонун 2018 йил мартидан 2020 йил январигача ўтиш даври билан босқичма-босқич кучга киритилади.
Дастлаб бу қонун жорий йилнинг 1 январидан амалга оширилиши кўзда тутилган.
Март ойидан бошлаб дўконлар ойнинг биринчи ва охирги якшанбаларида, 2019 йилда эса ойнинг фақатгина охирги якшанбасида ишлайди. 2020 йилдан эса тақиқлов тўлиқ кучга киради.
Қонун бир неча истисноларга эга. Жумладан, якшанба кунлари интернет-дўконларга ва автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларидаги савдо нуқталарига савдо қилишга рухсат берилади.
Бу қонунни бузганлик учун жарима ёки эркинликни чеклаш кўринишидаги жазо қўлланиши мумкин.
Дуда якшанба кунлари савдо қилишнинг тақиқланиши Польша оилаларига ижобий таъсир қилишини айтган.
“Якшанба куни ишловчилар бу кунни оилалари билан ўтказа олмайдилар”, деб айтган Дуда.
Польша бош вазири Матеуш Моравецкий бу қонунга баҳо берар экан, уни қўллаб-қувватлашини айтган. Унинг таъкидлашича, бундай тақиқловлар Европа Иттифоқининг баъзи давлатларида амал қилади.
Қонунга қарши чиқаётганларнинг айтишича, бу тақиқлов биринчи навбатда Польшанинг шарқидаги чегара ҳудудларида жойлашган дўконларга таъсир қилади. Чунки Беларусь аҳолисининг ўзи бир йилда Польша дўконларида 100 млн евродан кўпроқ пул қолдиради.
Мавзуга оид
08:30 / 22.05.2026
АҚШ Польшага яна 5 минг ҳарбий жўнатади — Трамп
09:03 / 11.05.2026
Орбан ҳимоя қилган собиқ вазир АҚШга қочиб кетди
10:10 / 21.04.2026
Франция ва Польша ҳарбий алоқа учун сунъий йўлдош яратади
15:14 / 01.05.2025