Спорт | 12:57 / 04.02.2018
8730
2 дақиқада ўқилади

Олимпиадада иштирок этувчи Норвегия термасига хато туфайли нақ 15 мингта тухум етказилди

Фото: Reuters

Олимпиадада иштирок этувчи Норвегия терма жамоасининг Пёнгчангдаги ошпазларига улар буюртма қилгандан 10 баробар кўпроқ, яъни 15 мингта товуқ тухуми етказилди. Аслида эса 1500 та тухум кўзда тутилган. Бу ҳақда NRK нашри хабар берди

Нашрнинг таъкидлашича, терма жамоа вакиллари жанубий кореялик етказиб берувчилар билан онлайн-таржимон ёрдамида мулоқот қилишган. Натижада эса зарур бўлган тухум сони ёнига яна битта “нол” қўшилиб, керагидан 10 баробар кўпроқ етказилган. 

“Бизга ярмигача тухум билан тўлган машина келди. Биз тухум қутилари ташилавериб-ташилавериб, адоғи кўринмаганидан ҳайрон ҳам бўлдик. Нима ҳам қилардик, энди қуймоқлар қиламиз, тухумларни қовуриб, сувда пиширамиз, тухум билан лосос тайёрлаймиз. Ва албатта, умид қиламанки, биз спортчиларни медаллар учун тақдирлайдиган шакарли печеньедан кўпроқ тайёрлашимизга тўғри келади”, деб айтган терма жамоа ошпази.

Фото: AMUND SKRUTVOLD / OLYMPIATOPPEN / NTB SCANPIX

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид