Спорт | 19:40 / 09.02.2018
23691
2 дақиқада ўқилади

Пёнгчангдаги Олимпиада расман очиқ деб эълон қилинди    

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин XXIII қишки Олимпиада очилиш маросими ўтган Пёнгчангдаги Олимпия стадионида 2018 йилги қишки Олимпиадани очиқ деб эълон қилди. Маросим ўз якунига етди.  

Жанубий Корея илк бор қишки Олимпиадани қабул қилмоқда. 1988 йилда Сеулда ёзги Олимпиада ўтган. Пёнгчанг ушбу ҳуқуқни учинчи уринишда қўлга кирита олди: у 2010 йилда ушбу имкониятни Ванкуверга, 2014 йилда Сочига бой берган.

16 кун давомида 15 та спорт тури бўйича 102 та медаллар шодаси учун баҳс олиб борилади. Пёнгчангдаги Олимпиада тарихда илк бор 100 дан кўпроқ медаллар шодаси ўйналади. Шунингдек, илк бор кёрлингда дабл-микст, сноубордда биг-эйр, конькида югуришда масс-старт ва чанғи спортида аралаш жамоавий мусобақа тақдим қилинади. 

Ўйинларда умумий ҳисобда 92 та давлатдан 2952 спортчи иштирок этади. Олимпиадада иштирок этувчи давлатлар ва спортчилар қишки Олимпиадалар учун рекорд ҳисобланади. Пёнгчангга келган энг кўп сонли терма жамоа АҚШ бўлди. Бу давлатдан Олимпиадага 242 спортчи келди ва бу ҳам қишки Олимпиадалар учун рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Фото: AP
Фото: AP
Фото: AP
Фото: AP
Фото: AP
Фото: AP
Фото: AP
Фото: AP
Фото: AP
Фото: AP
Фото: AP
Фото: AP
Фото: AP
Фото: AP
Фото: AP
Фото: AP
Фото: AP
Фото: AP
Фото: AP
Фото: AP

Фото: AP
Фото: AP
Фото: AP

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид