Спорт | 22:37 / 10.02.2018
13026
1 дақиқада ўқилади

Олимпиада-2018: Германия медаллар бўйича етакчилик қилмоқда  

Фото: superdaddy

Германия терма жамоаси 2018 йилги Олимпиаданинг илк куни натижаларига кўра медаллар ҳисобида етакчилик қилмоқда. Терма жамоаси ҳисобида 2 та олтин медаль бор.   

2-ўринни Нидерландия терма жамоаси эгалламоқда. Ушбу давлат спортчилари биттадан олтин ва бронза ҳамда 2 та кумуш медални қўлга киритишган.

Швеция ва Жанубий Корея биттадан олтин медалга эга бўлиб, 3-4-ўринларни бўлишишмоқда.

5-ўринни 3 та кумуш ва битта бронза медаль қўлга киритган Норвегия терма жамоаси эгалламоқда.

Кейинги ўринларни биттадан бронза медалларига эга Россия, Финляндия, Чехия терма жамоалари эгалламоқда.

2018 йилги Олимпиаданинг илк олтин медалчиси швециялик чанғичи Шарлотт Калла бўлди. У скиатлон (7,5 км классик юриш+7,5 км конькича юриш) йўналишида ғолиб бўлди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид