Спорт | 11:18 / 18.02.2018
6096
2 дақиқада ўқилади

Эстафета, масс-старт, спринт. Пёнгчанг-2018да бугун ўйналадиган барча медаллар

Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида давом этаётган Қишки олимпиада ўйинлари қизғин паллага кириб бормоқда. Бугун яна олтита турда ғолиблар аниқланади.

Ҳозиргача Фристайлнинг слоупстайл турида ғолиблар номи маълум бўлди. Бу борада норвегиялик Ойстен Браатенга тенг келадиган рақиб топилмади.

Бугун шунингдек чанғи пойгаларида эркаклар эстафета мусобақаларида иштирок этса, биатлонда сўнгги шахсий медалларни қўлга киритиш имконияти эркакларда бўлади. 15 км масофага масс-старт 30 нафар спортчи кураш олиб боради. Конькида югуришда эса бу сафар спринт мусобақалари бўлиб ўтади.

Олимпиада-2018
Пёнгчанг, Жанубий Корея

18 февраль куни ўйналадиган барча медаллар

Фристайл
Эркаклар
Чанғида слоупстайл

1. Ойстейн Браатен (Норвегия)
2. Ник Гоеппер (АҚШ) 
3. Алекс Болье-Эркаклараршан (Канада) 

Тоғ чанғиси
Эркаклар
Гигант слалом
Бошланган вақти –10:00

Чанғи пойгалари
Эркаклар
Эстафета
Бошланиш вақти – 11:15

Биатлон
Эркаклар
Масс-старт
Бошланиш вақти – 16:15

Фристайл
Эркаклар
Акробатика
Бошланиш вақти – 16:50

Конькида югуриш
Аёллар
500 метр
Бошланиш вақти – 16:55

Медаллар жамланмаси бўйича рейтинг (олтин, кумуш, бронза, жами)
ТОП-10

1. Германия – 9-4-4 (17)
2. Норвегия – 8-9-7 (24)
3. Нидерландия – 6-5-2 (13)
4. Канада – 5-5-6 (16)
5. АҚШ – 5-3-2 (9)
6. Швеция – 4-3-0 (7)
7. Австрия – 3-2-4 (9)
8. Франция – 3-2-2 (7)
9. Жанубий Корея – 3-0-2 (5)
10. Швейцария – 2-4-1 (6)

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид