Спорт | 12:07 / 20.02.2018
5796
2 дақиқада ўқилади

Эстафеталар куни. Пёнгчанг-2018: бугун ўйналадиган барча медаллар

Фото: Pyeongchang2018.com

Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида давом этаётган Қишки олимпиада ўйинларида навбатдаги кун баҳслари давом эттирилади. Жами бўлиб бешта турда медаллар соҳиблари аниқланади.

Ҳозиргача иккита турда ғолиб ва совриндорлар аниқланган бўлиб, иккала йўналишда ҳам Канада терма жамоаси вакиллари олтин медалларни қўлга киритишди ва натижа мамлакат терма жамоаси умумжамоа ҳисобида учинчи ўринга кўтарилиб олишга муваффақ бўлди.

Бугун яна учта спорт турида ғолиблар аниқланади. Биатлонда аралаш, шорт-трекда эса аёллар эстафетаси бўлиб ўтади. Кунни чанғи бўйича иккикураш баҳслари якунлаб беради.

Олимпиада-2018
Пёнгчанг, Жанубий Корея
20 февраль куни ўйналадиган барча медаллар

Фигурали учиш
Муз устида рақс йўналиши
Жуфтлик
1. Тесса Виртью – Скотт Моир (Канада) 
2. Габриэла Пападакис – Гийом Сизерон (Франция)
3. Майя Шибутани – Алекс Шибутани (АҚШ)

Фристайл 
Хаф-пайп
Аёллар
1. Кэсси Шарп (Канада)
2. Мари Мартино (Франция)
3. Брита Сигорни (АҚШ)

Биатлон
Аралаш эстафета
(Аёллар 2х6 км + эркаклар 2х7,5км)
Бошланиш вақти – 16:15

Шорт-трек
Эстафета, 3000 метр
Аёллар
Бошланиш вақти – 16:20

Чанғида иккикураш
Катта трамплин, 10 км масофага пойга
Эркаклар
Бошланиш вақти – 15:00 

Умумжамоа ҳисобида медаллар жамғармаси (олтин, кумуш, бронза, жами)

1. Норвегия – 11-9-8 (28)
2. Германия – 10-6-4 (20)
3. Канада – 8-5-6 (19)
4. Нидерландия – 6-5-2 (13)
5. АҚШ – 5-3-4 (11)
6. Франция – 4-4-4 (12)
7. Швеция – 4-3-0 (7)
8. Австрия – 4-2-4 (10)
9. Жанубий Корея – 3-2-2 (7)
10. Япония – 2-5-3 (10)

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид