Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2026 йилги қишки олимпиада Шимолий Америка ёки Европада ўтиши мумкин
2026 йилги Қишки олимпиада Шимолий Америка ёки Европада ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда журналистлар билан бўлган суҳбат вақтида Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах маълум қилди.
2022 йилги Қишки олимпиадага Пекин мезбонлик қилади.
«2026 йилда биз қишки ўйинларни ўтказишда анъанавий жойга қайтишимиз мумкин. Қишки ўйинларни Шимолий Америка ёки Европада ўтказиш вақти келади. Асосий даъвогарлардан бири Норвегия», деган Бах.
Охирги марта қишки ўйинларга Норвегия 1994 йилда мезбонлик қилганди. Ўшанда олимпиада Лиллехаммереда ўтганди.
2026 йилги қишки олимпиада мезбони 2019 йил июлида Милан шаҳрида ўтказиладиган ХОҚ йиғилиши вақтида аниқланади. Олимпиадага мезбонлик учун аризаларни 2018 йил 31 мартига қадар топшириш мумкин. Айни вақтда қишки олимпиада мезбонлигига даъвогарлар сифатида Калгари (Канада), Олмаота (Қозоғистон), Саппоро (Япония) ва Эрзирув (Туркия) номлари тилга олинади.
Бундан аввалроқ Австриянинг Тироль ери (маркази Инсбрук) аҳолиси ўртасида ўтказилган референдумда ҳам олимпиада мезбонлиги учун ариза топшириш қарори қабул қилинганди. Шунингдек, Швейцариянинг Сьон шаҳри аҳолиси ҳам шаҳарда олимиада ўтказилишини истайди. АҚШ Олимпия қўмитаси 2026 йилги олимпиада мезбонлиги учун заявка бермаслигини маълум қилган.