Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мун Жэ Иннинг Ўзбекистонга ташрифи вақтида янги МТМ очилади
Бугун мактабгача таълим вазири А.Шин ва Жанубий Кореянинг New Millennium компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур компания асосан қурилиш фаолияти билан шуғулланади. Шу боис, ушбу компания вакиллари орасида лойиҳачилар ва қурилиш бўйича етти кишидан иборат мутахассислар ташриф буюришган. Шунингдек, учрашув давомида мактабгача таълим вазирлиги мутахассислари, М.Улуғбек туман ҳокимияти масъуллари ва “ТошуйжойЛИТИ” акционерлик жамияти вакиллари ҳам иштирок этди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.
Томонлар жорий йилнинг май ойи якуни билан М.Улуғбек туманидаги №324 мактабгача таълим муассасасини Корея лойиҳаси асосида капитал таъмирдан чиқариш юзасидан ўзаро фикр алмашишди.
140 ўрин 6та гуруҳга мўлжалланган мазкур боғчанинг фаолияти 2010 йилдан буён тўхтатилган бўлиб, 2015 йилдан буён эса Мирзо Улуғбек туман халқ таълими бўлимининг маъмурий биноси сифатида фойдаланилган.
Учрашув давомида кореялик меҳмонлар ўзбекистонлик мутахассислар билан истиқболдаги режаларни муҳокама қилишиб, МТМ қайта қуриш борасидаги ҳуқуқий асослар юзасидан фикр алмашишди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур мактабгача таълими муассасаси 2018 йилнинг май ойида мамлакатга Корея Республикаси президенти Мун Жэ Иннинг расмий ташрифи давомида очилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
20:47 / 03.05.2026
Президент Жанубий Корея билан инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди
12:25 / 20.12.2021
Комилов: Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Корея алоқаларини иттифоқчилик даражасига кўтаришни таклиф қилди
17:17 / 17.12.2021
Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси парламенти спикери билан учрашди
15:00 / 17.12.2021