Жаҳон | 20:14 / 16.04.2018
23359
1 дақиқада ўқилади

Москвада ҳаво ҳарорати 70 йиллик рекордни янгилади 

Фото: РИА Новости / Виталий Белоусов

16 апрель Москвада охирги 70 йил ичида бу кун учун энг иссиғи бўлди. Маълум қилинишича, ҳарорат 20 даражадан юқорироққа кўтарилган. 

Аввалроқ Москвада ҳаво ҳарорати 16 апрелда бу кун учун 1920 йилда ўрнатилган рекордни янгилаши мумкинлиги маълум қилинганди. Ўшанда ҳаво ҳарорати 21 даражагача исиган.

“100 йил аввалги рекорд янгилангани ҳозирча номаълум. Бироқ бу кун охирги 70 йил ичидаги энг иссиғи бўлади, чунки ВДНХдаги станцияда ҳарорат 20 даражадан юқорироққа кўтарилгани қайд қилинган”, деб маълум қилинган хабарда. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид