Ўзбекистон | 18:50 / 27.07.2018
5831
1 дақиқада ўқилади

Автомобиль транспортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари нималар учун ишлатилади?

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг автомобиль транспортини ривожлантириш жамғармаси ҳақидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

Низомга кўра Жамғарма маблағлари, жумладан автомобилда йўловчилар ва юк ташишларни амалга оширишга лицензиялар берганлик учун тўланадиган давлат божи ва бошқа манбалардан шакллантирилади.

Жамғарманинг маблағлари қуйидагилар учун ишлатилади:

илмий-тадқиқот ишларига;
автовокзаллари ва автостанциялари, оралиқ бекатларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашга;
автотранспорт воситаларини харид қилишга;
автомобиль транспортини бошқариш тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга;
«Ўзавтотранс» агентлигини сақлашни молиялаштиришга; 
ихтисослаштирилган компаниялар томонидан жалб этилаётган кредитларни қайтариш ва улар бўйича фоизлар ҳамда комиссияларни тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплашга.

Жамғарма маблағларини бошқа мақсадларга йўналтирилишига йўл қўйилмайди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид