Ўзбекистон | 14:42 / 27.07.2018
15107
1 дақиқада ўқилади

Бугун Тошкент шаҳридаги баъзи кўчаларда автотранспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилади

Бугун, 27 июль куни йўл қопламасини таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Амир Темур кўчасининг Осиё кўчасидан Кичик ҳалқа автомобиль йўлигача бўлган қисмида автотранспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берган.

“Ноқулайлик учун Сизлардан узр сўраймиз”, - дейилади ИИББ хабарида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид