Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Ўзбекистон-Россия биринчи минтақалараро форуми бўлиб ўтади
2018 йил 26 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчиси, муваққат ишлар вакили Вадим Митрофанов билан учрашув ўтказди. Ушбу учрашувда жорий йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Россия биринчи минтақалараро форумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.
«Бугунги учрашув жуда ўз вақтида ташкил этилди. Бундай муҳим воқеа жиддий тайёргарликни талаб қилади. Ўзбекистон-Россия ўртасидаги биринчи минтақавий форум икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга туртки бўлиб хизмат қилади», - дея таъкидлади Вадим Митрофанов.
Томонлар икки мамлакат минтақалари ўртасида бизнес, транспорт ва кооперация алоқаларида бевосита ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқиш билдирди.
Мавзуга оид
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
18:06 / 08.06.2026