Ўзбекистон | 18:41 / 28.07.2018
2730
2 дақиқада ўқилади

Жаҳон банки Ўзбекистонга қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасида техник кўмак кўрсатади

Фото: Иқтисодиёт вазирлиги

2018 йил 27 июль куни иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев Жаҳон банки делегациясини қабул қилди.

Фото: Иқтисодиёт вазирлиги

Вазирликдан Kun.uz’га хабар беришларича, учрашувда саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Маълумки, Ўзбекистонда «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳаси амалга ошириб келинмоқда. Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ) томонидан унга 200 млн доллар миқдорида маблағ ажратилган 

Бугунги кунда Иқтисодиёт вазирлиги ушбу лойиҳанинг учинчи босқичини амалга ошириш бўйича президент қарори лойиҳасини тайёрлади ва жорий йилнинг август ойи охиригача уни молиялаштиришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Тадбир иштирокчилари ушбу масалаларни муҳокама қилдилар.

Фото: Иқтисодиёт вазирлиги

Бундан ташқари, Жаҳон банки техник кўмак кўрсатиш гуруҳини ишлаб чиқариш қувватини кам харажатлар билан кенгайтириш, электроэнергетика соҳасида институционал ислоҳотларни амалга ошириш (тармоқни қайта тузиш) бўйича режани тасдиқлаш учун жалб қилиш бўйича ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Музокаралардаги яна бир муҳим масалага Жаҳон банки гуруҳининг қайта тикланадиган энергетика соҳасида техник ёрдам кўрсатишидир.

Ушбу техник кўмак ҳукуматнинг қайта тикланадиган энергия манбаларини сиёсат, норматив ва институционал база чораларини аниқлаш йўли билан татбиқ этишни кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид