Ўзбекистон | 11:50 / 29.07.2018
2980
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг халқаро диний эркинлик соҳасидаги махсус топшириқлар бўйича элчиси Ўзбекистонга ташриф буюради

Фото: The Kansas City Star

Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган диний эркинликларни илгари суриш бўйича вазирлар конференциясига таклиф этилган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 2018 йилнинг 27 июль куни АҚШнинг халқаро диний эркинлик соҳасидаги махсус топшириқлар бўйича Элчиси Самуэл Дейл Браунбек билан ҳам учрашди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Суҳбат чоғида 26-июль куни якунига етган Вазирлар конференцияси якунлари борасида томонлар фикр алмашишди, мазкур соҳадаги Ўзбекистон – АҚШ ҳамкорлигининг асосий масалаларини муҳокама қилишди.

Учрашувда Самуэл Дейл Браунбекнинг сентябрь ойида Ўзбекистонга ташрифининг амалий жиҳатлари ҳамда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг яқин истиқболда ривожлантиришга доир бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид