Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Марокаш қиролини табриклади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марокаш Қироли Муҳаммад VIни мамлакат миллий байрами – Қирол тахтга чиққан кун муносабати билан табриклади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президентининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
30 июльда Марокашда энг муҳим миллий байрам - Қирол тахтга чиққан кун нишонланади. 1999 йил Марокаш қироли Муҳаммад VIга айнан шу куни тантанали равишда тож кийдирилган.
Тож кийдирилган кунни эслатишидан ташқари, Қирол тахтга чиққан кун Марокаш қироллигининг бирлиги ва мустақиллик рамзи саналади.
Шу куни мамлакат бўйлаб ҳарбий парадлар ўтказилади, байрамона мусиқа ижро этилади. Подшоҳ ҳар йиллик мурожаат билан чиқиш қилади.
Марокашнинг ҳозирги қироли 1963 йил 21 августда Работ шаҳрида туғилган. Унинг отаси - Ҳасан II вафот этганидан кейин, Муҳаммад VI ўз сулоласидан 23-қирол бўлди.
Мавзуга оид
07:18 / 09.05.2026
Шавкат Мирзиёев Москвада Владимир Путин билан учрашди
11:41 / 25.04.2026
Марокаш туризмни кучайтириш учун йирик мегалойиҳа очди
11:30 / 18.03.2026
Сенегалдан Африка чемпионлиги қайтариб олинди ва Марокашга берилди
11:31 / 19.01.2026