Ўзбекистон | 11:01 / 30.07.2018
3496
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда тест синовлари ўтказиладиган қатор объектларда ёнғин ўчириш бўйича машғулотлар бўлиб ўтди

Пойтахт олий таълим муассасаларида тест синовлари ўтказилиши муносабати билан шу йилнинг 28 ва 29 июль кунлари Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида, теннис спорт мажмуасида ҳамда «Ёшлик» спорт аренаси биноларида ёнғин ўчириш амалий тактик машғулотлари ўтказилди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Машғулотлар доирасида ёнғин ёки бошқа фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда ишчи хизматчиларни эвакуация қилиш жараёни ташкил этилиб, масканларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар кўрилди. Жумладан, ёнғинни автоматик равишда сезиш ва овозли хабар бериш қурилмаларининг созлиги, захира чиқиш йўлларининг ҳолати, ёнғин вақтида йўналишни кўрсатувчи белгилар ва авария ёритиш тизими мавжудлиги, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларининг созлиги ҳамда ишчи хизматчиларни ёнғин ёки бошқа фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда ўз вазифаларини қай даражада билишлари текширувдан ўтказилди.

Тадбир давомида маскан ишчи хизматчиларига содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни бартараф этиш ва инсонларни тезда эвакуация қилишни ташкил этиш бўйича тушунчалар берилди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид