Ўзбекистон | 12:20 / 31.07.2018
14934
1 дақиқада ўқилади

Мирзиёев ва Раҳмон Тошкентдаги Тожикистон саноати ютуқлари кўргазмасига ташриф буюради

Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати

Тошкентда 16-17 август кунлари «Тожикистонда ишлаб чиқарилган» кўргазмаси бўлиб ўтади, унда республика саноатининг ютуқлари намойиш этилади. 17 август куни кўргазмага Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмон ташриф буюради, деб хабар қилмоқда «ASIA-Plus».

Тошкентда Тожикистоннинг саноат қудратини намойиш этилаётган пайтда Раҳмон биринчи давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.

Тошкентдаги «Тожикистонда ишлаб чиқарилган» кўргазмасида импорт ўрнини босувчи экспорт маҳсулоти ва Тожикистоннинг 50дан ортиқ корхона ҳамда компаниялари товарлари намойиш этилади. Хусусан, тўқимачилик маҳсулотлари, турли хил асбоб-ускуналар, озиқ-овқат маҳсулотлари, чарм маҳсулотлари, қурилиш материаллари, алюминий, пластмасса буюмлар, матолар, кийим-кечак, пояфзал, заргарлик буюмлари, ҳунармандчилик маҳсулотлари ва бошқалар.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид