Ўзбекистон | 11:19 / 31.07.2018
3471
3 дақиқада ўқилади

Нотариал идоралар фаолиятини молиялаштириш тўғрисидаги қарорга ўзгартиришлар киритилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш порталида Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлигининг “Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

“Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга киритилиши мўлжалланган ўзгартиришлар ва қўшимча:

Номи ва 1-банддаги “нотариал архивлар” деган сўзлар “идоравий нотариал архивлар” деган сўзлар билан алмаштирилади;

Иловада:

а) номидаги “нотариал архивлар” деган сўзлар “идоравий нотариал архивлар” деган сўзлар билан алмаштирилади;

б) муқаддимадаги “ҳузуридаги нотариал архивлар” деган сўзлар “ҳузуридаги идоравий нотариал архивлар” деган сўзлар билан алмаштирилади;

в) 10-бандда:

“а” кичик банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилади:

“Мазкур Низомнинг 1-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасининг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги салбий тафовутни қоплашга йўналтирилиши мумкин;”;

“б” кичик банднинг учинчи хатбошиси “архивга ишлов бериш” сўзларидан кейин “, “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими”ни юритиш, техник жиҳатдан сақлаб туриш ва модернизация қилиш,” деган сўзлар билан тўлдирилади;

г) 20-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“20. Нотариал идора ходимларининг лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устамалар ўрнатишга Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғига асосан пулли хизматлар ва нотариуслар томонидан ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатларни амалга оширишдан келиб тушадиган маблағларнинг 80 фоизигача миқдордаги қисми ажратилади.

Ажратилган маблағларни нотариус ва унга бириктирилган ходимлар ўртасида тақсимлаш нотариуснинг таклифига асосан амалга оширилади.”;

д) 211-банд ўз кучини йўқотган деб топилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид