Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларни Россиядан депортация қилинмаслиги учун қоидаларни эслатмоқда
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ўзбекистон фуқароларини Россия ҳудудига кириб келганда миграция ҳисобига олиш муддатларини бузиш мамлакат ҳудудидан чиқариб юбориш, киришга тақиқ тушишига сабабчи бўлишидан огоҳлантирмоқда. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар беради.
«Ҳозирги вақтда Россия Федерациясида чет эл фуқароларини миграция ҳисобига олиш умумий қоидаларга мувофиқ амалга оширилмоқда: Россия Федерацияси давлат чегарасини кесиб ўтган кундан бошлаб етти иш кунидан кечикмай келганлик тўғрисида маълум қилинади. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон фуқароларини миграция ҳисобига қўйиш муддати Россия ҳудудига киргандан бошлаб 7 иш кунини ташкил этади.
Ўзбекистон фуқароларини дастлабки рўйхатдан ўтказиш бошқа хорижликлар каби 90 кунгача бўлган муддатда амалга оширилади, яъни Россияда бўлишнинг рухсат этилган муддати келган вақтдан бошлаб 90 кунни ташкил этади.
Ўзбекистон фуқаролари 90 кунлик муддат тугаши билан Россия ҳудудини 3 ойга тарк этишлари ёки сабаб мавжуд бўлган ҳолларда вақтинчалик рўйхатдан ўтиш қайдномасини чўздириши лозим. Илгарироқ 2018-йил 25-майдан 25-июльга қадар футбол бўйича жаҳон чемпионати ФИФА-2018 ўтказилаётган шаҳарларда уч сутка давомида рўйхатдан ўтказиш тартиби амал қилган эди.
Миграция ҳисобига олиш муддатларини бузиш Россия Федерацияси ҳудудидан чиқариб юбориш, киришга тақиқ қўйиш ҳамда минтақага боғлиқ тарзда 2000 рублдан 7000 рублгача миқдорда жарима солишга олиб келади», дейилади вазирлик хабарида.
Мавзуга оид
18:06 / 08.06.2026
Россияда мигрантларни тиббий кўрикдан ўтказиш муддати қисқартирилади
17:43 / 04.06.2026
1 июндан Россия қонунчилигида мигрантлар учун қатор ўзгаришлар кучга кирди
11:43 / 17.05.2026
Япония икки ўзбекистонликни депортация қилди
18:43 / 14.05.2026