Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиянинг «Анадолу Груп» йирик холдинги Ўзбекистон бозорига кирмоқда
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида бош вазир ўринбосари, молия вазири - Жамшид Қўчқоровнинг «Анадолу Груп» холдинги раиси Тунжай Ўзилхон бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Баҳодир Юсупов ва «Ўзбекозиқовқатхолдинг» АЖ раиси Тоҳир Жалилов иштирок этишди.
«Биз Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган янгиликларни синчковлик билан кузатиб бормоқдамиз. Инвесторлар билан янгича ҳамкорлик стратегиясини тузиш, инвестицион муҳит учун қулай шароит яратиш, валюта бозорининг либерализация қилиниши, очиқ иқтисодиёт – буларнинг барчаси биз учун жуда катта аҳамиятга эга. Биз турли йўналишлардаги лойиҳаларни амалга оширишга ҳамда узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка интилмоқдамиз», - деди Тунжай Ўзилхон.
Учрашув давомида Ўзбекистон ва Туркия мамлакатлари ўртасидаги икки томонлама муносабатнинг янги босқичга ўтганликлари ва бундай темпнинг икки мамлакат раҳбарларининг ўзаро ташрифлари томонидан берилиши таъкидлаб ўтилди.
Меҳмонлар томонидан Ўзбекистоннинг Туркия Республикаси билан савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлигини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш хатти-ҳаракатларини қадрлашлари таъкидлаб ўтилди.
«Анадолу Груп» раиси – Тунжай Ўзилхон турли хилдаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга, илғор малака ва янгича технологияларни устувор модернизация дастурларини амалга оширишга, саноат ва инфратузилмани техник ва технологик қайта қуроллантиришга жалб этишга тайёрлигини айтиб ўтди.
Томонлар икки давлатнинг қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, текстиль саноати, замонавий қурилиш молларини ишлаб чиқариш каби йўналишларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича дастлабки келишувга эришдилар
Яқин кунларда инвестиция йўналишларини белгилаш бўйича ишчи гуруҳини тузиш режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
16:20 / 26.05.2026
Ўлим тўшагида очилган сир: турк тадбиркорининг Швейцария банкига қарши молиявий уруши
13:52 / 26.05.2026