Ўзбекистон | 12:48 / 31.07.2018
8685
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда чиқиндидан олинадиган газдан электр энергиясини ишлаб чиқариш бошланади

Фото: waste360.com

Ўзбекистонда маиший чиқиндилардан олинган газдан электр энергиясини ишлаб чиқариш бошланади. Президентнинг «2018-2019 йилларда инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишни тезлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида шу назарда тутилган.

Spot’нинг ёзишича, лойиҳа Жанубий Кореянинг Sejin G&E компанияси томонидан амалга оширилмоқда. У 55 миллион долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни йўналтиради.

Ишлаб чиқариш Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жойлашади. Кўрсатилган муддат - 2019-2020 йиллар, 2019 йилда 27,5 миллион долларни ўзлаштириш режалаштирилган.

Ишлаб чиқаришнинг эълон қилинган лойиҳа қуввати - 15 МВт.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Siemens 100 млн долларлик биринчи шамол электр станциясини Зарафшонда қуриши хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид