Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзстандарт» Тошкент бозорларида сифатсиз маҳсулотларни аниқлади
“Ўзстандарт” агентлиги ва Истеъмолчилар Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ҳамкорлигида фуқароларнинг кўп сонли мурожаатларига кўра Тошкент шаҳрининг бозорларидаги савдо шохобчалари ва йирик савдо тармоқларида назорат харидлари амалга оширилди.
Ўтказилган тадбирлар натижасида кўрсатиб ўтилган савдо тармоқларида сифатсиз ва истеъмолга яроқсиз маҳсулотларнинг аҳолига сотилаётганлик ҳолатлари аниқланди.
Республика синов ва сертификация маркази ходимлари томонидан сут ва сут маҳсулотлари, жумладан қуюлтирилган сут, музқаймоқ ва юмшоқ сир (пишлоқ) маҳсулотлари назорат тартибида харид қилинди.
Марказ қошидаги кимё-биология лабораторияси ҳамда республика санитар-эпидемиологик назорати билан ҳамкорликда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, текширувдан ўтказилган 20 та маҳсулотдан 13 тасининг кўрсаткичлари меъёр талабларига жавоб бермади.
Масалан, текширувдан ўтказилган 6 турдаги пишлоқ маҳсулотларидан 3 тасида (савдо маркаси “Сливочний”, ишлаб чиқарувчи- "ASIA LEADER" ХК МЧЖ, савдо маркаси “Eksklyuziv”, ишлаб чиқарувчи -" Ixlos Kelajak", савдо маркаси “Grand”, ишлаб чиқарувчи - "Grand Milk Service” МЧЖ) ёқимсиз ҳиди, ёпишқоқ консистенция, юқори даражадаги зичлик ва бошқа камчиликлар мавжудлиги аниқланди.
Текширувдан ўтказилган 8 турдаги қуюлтирилган сут маҳсулотларининг 5 тасида меъёрий ҳужжатлар талаблари бузилган. Жумладан озиқ-овқат хавфсизлиги талабларига риоя этилмаганлик ҳолатлари ҳам аниқланди.
Жумладан, «АЮП» савдо маркали ҳамда «Щедрая долина» савдо маркали (ишлаб чиқарувчи - «Аyuр» ХК, 340 гр темир банкаларга жойланган) маҳсулотларда шакар кристаллари миқдорининг рухсат этилган меъёрлардан анчайин юқорилиги аниқланди.
Бундан ташқари, юқоридаги маҳсулотларда “ичак таёқчалари” (кишечная палочка) бактериялари гуруҳига кирувчи (ИТБГ) бактерияларнинг мавжудлиги аниқланди (ушбу патоген таёқчалар одамнинг ошқозон-ичак трактига тушгудай бўлса катта ёшдагиларда ва ёш болаларда ичак инфекцияси касаллиги ва гемолитико-уремик синдромини чақириши хавфи юзага келади. Ичак инфекцияси геморрогик колит, энтерит, овқатдан заҳарланиш ва “сайёҳ диареяси” кўринишида бўлиши мумкин).
Яна, савдо маркаси “Вини пух” бўлган “Молоко сгущьенноё варенное” (ишлаб чиқарувчи «Sweet Snap» МЧЖ, темир банкаларга 380 гр жойланган) маҳсулотида юмалоқ шаклдаги берч жисмлар (комочки) билан қоришган турли туман консистенцияларнинг мавжудлиги аниқланди. Бундан ташқари маҳсулотнинг маркировкасида ёғларнинг умумий улуши 4% кўрсатилганлигига қарамасдан, амалда бу кўрсаткич 2% ташкил этиши аниқланди.
Бу маҳсулотларда ҳам ИТБГ бактерияларининг мавжудлиги аниқланди.
“Сгущенка” ва “Сгущенка варенная с сахаром” савдо маркали (ишлаб чиқарувчи «Favorit Elit Tex» МЧЖ бўлган, 380 гр темир идишларга қадоқланган) маҳсулотларда бу каби маҳсулотларга ёт бўлган маза ва турли туман консистенция, меъёридан ортиқ ёпишқоқлик, кабилар мавжудлиги аниқланди.
Олти турдаги музқаймоқ маҳсулотлари текширувдан ўтказилганда буларнинг учтасида ёғларнинг умумий улуши этикеткада кўрсатилганидан кам эканлиги аниқланди.
Жумладан “Крем брюле” (ишлаб чиқарувчи «Ice&Gold)», 100 гр қадоқланган), «Kreasy Max» (ишлаб чиқарувчи «Sabe» МЧЖ, 80 гр дан қадоқланган), “Пломбир классический” савдо маркаси билан ишлаб чиқарилган музқаймоқда (ишлаб чиқарувчи «Future Fruit” МЧЖ, 60 гр дан қадоқланган).
Бундан ташқари “Пломбир классический” савдо маркаси билан ишлаб чиқарилган музқаймоқда (ишлаб чиқарувчи «Future Fruit” МЧЖ, 60 гр дан қадоқланган) ИТБГ бактерияларнинг мавжудлиги аниқланди.
Мавзуга оид
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
17:12 / 05.06.2026