Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швецияда қирувчи самолёт қуш билан тўқнашиб кетиб ҳалокатга учради
Швециянинг Saab компаниясига қарашли Jas 39 Gripen қирувчи самолёти қуш билан тўқнашиш оқибатида қулаб тушди. Бу ҳақда Швеция қуролли кучлари маълум қилди, деб хабар берди РИА Новости.
Ҳодиса 21 август, сешанба куни юз берган. Тўртинчи авлод қирувчиси Блекинг вилоятидаги F17 учиш майдонида қуш билан тўқнашган ва ўрмонга қулаган.
Учувчи самолётни тарк этишга улгурган. У шифохонага олиб борилган.
Швеция транспорт бошқармаси таҳлилий бўлими бошлиғи Шарлотт Бильгреннинг айтишича, самолётларнинг қушлар билан тўқнашуви тез-тез кузатилади. Статистикага кўра, йилига 400га яқин тўқнашув содир бўлади.
«Лекин самолётнинг бу даражада шикастланиши камдан-кам учрайдиган ҳол», — деди у.
Ҳозирда ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Экспертлар самолётнинг техник ҳолатини ўрганишмоқда.
Мавзуга оид
08:00 / 06.06.2026
Airbus 22 соатгача парвоз қила оладиган самолётни синамоқда
09:05 / 29.05.2026
Швеция Украинага Gripen қирувчи самолётларини беради
10:03 / 13.05.2026
Швециядан 20 нафар Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
20:07 / 27.04.2026