Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МакГрегор Нурмагомедовнинг отасини “қўрқоқ” деб атади
Ирландиялик яккакураш жангчиси Конор МакГрегор россиялик рақиби Хабиб Нурмагомедовнинг отасини қўрқоқ деб атади.
МакГрегор Хабибнинг отаси Абдулманоп Нурмагомедовга Instagram орқали мурожаат қилган. У ўз постига UFC 223 мусобақаси олдидан шериклари билан жангчилар автобусига ҳужум қилган вақтда олинган Хабибнинг суратини илова қилган.
“Абдулманоп, мен сени шундоқ кўрмоқдаман. Сен ўртанча ўғлинг каби сохта ҳурмат ортига яширинасан. Қўрқоқ”, деб ёзган ирландиялик.
UFC 223 мусобақаси олдидан МакГрегор ва Нурмагомедов жамоалари ўртасида низо чиққан. Нурмагомедов МакГрегорнинг спарринг-шериги Артем Лобовга унинг интервьюси бўйича ўз эътирозларини билдирган. МакГрегор бунга жавобан клубдошлари билан бирга мусобақа жангчилари ва Хабиб бўлган автобусга ҳужум қилган.
Нурмагомедов ва МакГрегор ўртасида 6 октябрда Лас-Вегасда UFC 229 мусобақаси доирасида узоқ вақтдан бери кутилаётган жанг бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
08:00 / 26.11.2019
Хабиб Нурмагомедов кейинги жангини Тони Фергюсонга қарши ўтказади
00:44 / 18.09.2019
Хабиб Нурмагомедов фаолиятини якунлагач ким бўлмоқчилигини айтди
21:36 / 15.09.2019
Нурмагомедов Порьега берган ваъдаси устидан чиқди
21:40 / 10.09.2019