Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда замонавий ҳожатхоналар пайдо бўлади
Ўзбекистонда тадбиркорлар замонавий ҳожатхоналарни ташкил этишда иштирок этиши мумкин бўлади. Бу ҳақда Kun.uz’га бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов хабар берди.
Унинг қайд этишича, тадбиркорларда замонавий ҳожатхоналарни ташкил этиш ҳамда мамлакатимизда туризмни ривожлантириш дастурида иштирок этиш имконияти бор.
Маълум қилинишича, тадбиркорларнинг бизнес объектларида:
2020 йилнинг 1 январига қадар гигиена талабларига жавоб берадиган замонавий ва озода ҳожатхоналар ташкил этиш бўйича қайта тиклаш, капитал таъмирлаш ёки қурилиш ишлари сарфланган 100 млн сўмгача харажатлари;
2025 йилнинг 1 январига қадар ҳожатхоналарни озода сақлашга, шу жумладан фаррошлар иш ҳақи, гигиена, тозалаш ва ювиш воситаларини сотиб олиш, коммунал харажатларини тўлашга сарфлаган йиллик 12 миллион сўмгача харажатлари миқдорида солиқ солинадиган базани камайтириш ҳуқуқига эга бўлади.
Шунингдек, тадбиркорлар оммавий бепул Wi-Fi ҳудудларини ташкил этиб, туристлар ва мижозларни жалб қилиб, даромадларини ошириши мумкин.
Агарда тадбиркорлар ўз хизмат кўрсатиш объектларида меҳмонлар, мижозлар ва туристлар учун интернет тармоғига уланувчи оммавий бепул Wi-Fi ҳудудларини ўрнатса, унда солиқ солинадиган базани, шу жумладан ягона солиқ тўлови бўйича базани оммавий Wi-Fi ҳудудлари учун асбоб-ускуналарни харид қилиш ва интернет-трафикни сотиб олишга сарфлаган харажатлари миқдорига тенг суммага камайтириш ҳуқуқига эга бўлади.
Батафсил маълумот учун: +998712000088, +998 71 244 98 98.
Мавзуга оид
11:21 / 20.04.2026
Парвариш хизмати кўрсатувчи тадбиркорлар 2030 йилгача солиқдан озод этилади
12:15 / 10.04.2026
Хоразмда 7 минг сўмдан палов сотган тадбиркор жаримага тортилди
11:47 / 09.04.2026
“Обналчи” корхонанинг солиқ мажбурияти ҳалол тадбиркор гарданига юкланяпти” – тадбиркорлар Солиқ қўмитасидан норози
20:57 / 03.04.2026