Жаҳон | 20:12 / 21.09.2018
12773
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған АҚШга сафар уюштиради

Фото: Reuters

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 23-27 сентябрь кунлари АҚШга сафар уюштириб, у ерда БМТ Бош ассамблеясининг 73-сессиясида нутқ сўзлайди ва 24 сентябрда миграция масалалари бўйича йиғилишда иштирок этади. 

Эрдўған 25 сентябрда Бош ассамблеяда чиқиш қилади. У, шунингдек, БМТ бош котиби, бир қатор давлатлар раҳбарлари ва бош вазирлари, АҚШ ишбилармон доиралари, мусулмон ва турк жамоатлари вакиллари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Эрдўғаннинг матбуот котиби Иброҳим Қалиннинг айтишича, Туркия президентининг Дональд Трамп билан учрашуви борасидаги масала ҳозирча ҳал қилинмаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид