Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияга кетаётган мигрантлар Ўзбекистонда суғурта олиши мумкин бўлади
«Ингосстрах»нинг «Инго-Ўзбекистон» шўъба корхонаси Ўзбекистондан Россия ҳудудига кетаётган меҳнат мигранти ҳаёти ва соғлиғи суғуртасини йўлга қўйди. Бу ҳақда ТАСС «Инго-Ўзбекистон» бош директори Бахтиёр Ғайбуллаевга таяниб хабар бермоқда.
Полис бўйича қоплаб бериш 10 минг долларни ташкил этади.
«Бизнесни кенгайтириш мақсадида компания ижтимоий йўналтирилган маҳсулотни тақдим этмоқда - бу Россия Федерациясига меҳнат мигрантлари сифатида кетаётган фуқароларимизнинг ҳаёти ва соғлиғини суғурта қилиш. Сўнгги вақтларда йўлда, айниқса, Қозоғистонда жуда кўп бахтсиз ҳодисалар кузатиляпти. Сабаби кўплаб фуқароларимиз автобусда, ер усти транспортида кетишмоқда ва йўллар Қирғизистон орқали Қозоғистон ҳудудидан ўтади. ОАВ хабар берганидек, у ерда автобусда ёнғин юз берди ҳамда кўплаб инсонлар ҳалок бўлди. Фуқароларнинг меҳнат фаолияти жойига қадар айнан шу йўл маълум бир хатарга эга», - деди у.
«У ерда эвакуация бўйича қоплаб бериш, фуқароларимиз билан бахтсиз ҳодиса содир бўлган тақдирда репатриация асосий хатарлар саналади», - деди у. Шунингдек, суғурта шошилинч тиббий ёрдам, бирламчи стоматологик ёрдам учун харажатларни қоплайди.
Ғайбуллаевнинг сўзларига кўра, полис ўртача нархи 30 кунлик муддатга 9 долларни ташкил этади. «Улар Россия Федерациясига бориб, меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун патент олишига бир ой етади. Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ патент олингач, мажбурий тиббий суғурта билан суғурталанади, ихтиёрий тиббий суғурта ҳам назарда тутилган», - деди у.
Мавзуга оид
08:45
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
18:06 / 08.06.2026