Ўзбекистон | 15:31 / 30.03.2019
3581
1 дақиқада ўқилади

Евроиттифоқ махсус вакили Термиз ва Оролбўйи минтақасига ташриф буюради

Питер Буриан

Европа иттифоқи делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар қилмоқда Ташқи ишлар вазирлиги.

Қайд этилишича, 2019 йилнинг 1 апрель куни Европа иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан ва Афғонистон бўйича махсус вакили Роланд Кобиа бошчилигидаги ЕИ делегацияси Ўзбекистонга келади.

Ташриф доирасида Ўзбекистон расмийлари билан музокаралар ўтказиш, Термиз шаҳри ва Оролбўйи минтақасида бўлиш режалаштирилган, дейилади хабарда.

Шунингдек, ишбилармон доиралар ва экспертлар жамоатчилиги билан учрашувлар ўтказиш кутилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид