Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кун ҳадиси: Иймондан кейинги амал, унга содиқликдир
“Кун ҳадиси” дастурининг бугунги сонида тақдим этиладиган ҳадис мазмуни “Истиқоматнинг аҳамияти”, деб номланади. Бу мавзу ҳақидаги ҳадисни Тошкент шаҳридаги “Катта Қозиробод” масжиди имом-хатиби Абдуқаҳҳор Юнусов шарҳлаб берди.
YouTube
Tas-IX
Суфён ибн Абдуллоҳ (р.а) ривоят қиладилар:
“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга дедим: “Ё Расулуллоҳ! Менга Исломга тааллуқли бир сўз айтинг, токи у ҳақида сиздан бошқасидан сўрамай”. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам жавобан айтдилар: “Аллоҳга иймон келтирдим деб айт, сўнгра эса тўғри бўл”.
Ҳадисдаги “истиқомият”дан мурод, қоим туриш, тўғри юриш, умрни тўғри сарфлаш. Шу маънода ҳам тушуниш мумкин бўлади. Яъни, иймонга берилган ваъдага мувофиқ, ана шу ваъданинг устидан туришликка бу ҳадис бизни чақиряпти. Бу Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан кейин дастур бўлиб қоляптики, иймондан кейинги амал, шу иймонга содиқлик.
Чунки иймонда содиқ бўлиб туришнинг маъноларидан бири, буюрилган амалларга, ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром деб яшашлик. Бу ҳам истиқоматда, яъни иймонда давомий туришликка далолат қилади. Демак юқоридаги ҳадисдан маъно, ҳалол ва ҳаромнинг ўртасини фарқлашда мустаҳкам бўлиш, инсонларга азият беришдан ўзини эҳтиёт қилиш, аксинча, дин-шариат буюрган гўзал амалларда мусобақалашиш зарур экан.
Мавзуга оид
22:39 / 11.06.2019
Ким бир мусулмоннинг айбини яширса, Аллоҳ унинг ҳам айбларини яширади
18:51 / 10.06.2019
Мусулмон ўз биродарига зулм қилмайди, уни хорламайди ва ёлғон сўзламайди
19:11 / 08.06.2019
“Кун ҳадиси”: “Қайси бирингиз бир ёмонликни кўрса, уни қўли билан тузатсин...”
18:54 / 06.06.2019