Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат боғчаларида болаларни овқатлантириш аутсорсинг усулига ўтказилади
Қарор билан Давлат мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби ҳамда аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий-ахборот» Telegram-канали маълум қилади.
Ушбу муассасаларда аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил қилиш мақсадида Мактабгача таълим вазирлиги танлов ўтказади.
Мазкур усулда овқатлантиришни ташкил этиш орқали тежалган маблағ тарбияланувчиларнинг овқатланиш шароитларини яхшилашга йўналтирилади.
Қарорга кўра, 2019—2020 ўқув йилидан ОТМларда умумий квоталар доирасида «Умумий овқатланиш технологияси ва уни ташкил этиш» йўналишида мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилади.
Мактабгача таълим муассасалари ошпазлари ва ошпаз ёрдамчилари ҳар 3 йилда бир марта соғлом овқатлантириш йўналишида малакасини оширади.
Мавзуга оид
11:53 / 25.02.2026
Фарғона боғчаларидаги заҳарланиш: таъминотчи корхона ҳокимлик имтиёзидан фойдаланган
18:30 / 24.11.2025
Давлат компаниялари 20 та хизматни аутсорсингдан олиши белгиланди
16:51 / 30.09.2025
Тошкент вилоятида шифохоналарга ётқизилган болаларнинг деярли барчаси уйга қайтди
13:53 / 29.09.2025