Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 11:15 / 28.07.2019
8420
1 дақиқада ўқилади
Нью-Йоркда содир бўлган отишмада 11 киши жароҳатланди
Фото: AP Photo/Frank Franklin II
Нью-Йоркнинг Бруклин районида содир бўлган отишма оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 11 киши жароҳатланди. Бу ҳақда New York Post газетаси хабар берди.
Аввалроқ етти киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилганди. Жароҳатланганларнинг барчаси касалхонага ётқизилган.
Газетанинг қайд этишича, отишма байрам нишонланаётган вақтда юз берган.
Ҳозирда полиция отишма содир этган шахсни қидирмоқда. Детективлар воқеа жойидан у ташлаб кетган қуролни топишган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш