Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашда иштирок этиши тўғрисида»ги қонун лойиҳаси қайта кўриб чиқилади
2019 йил 2 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакат ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар бермоқда
Кун тартибидаги дастлабки масала — “Фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашда иштирок этиши тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишдаги муҳокамаси қизғин кечди. Таъкидлаш жоиз, фуқароларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан жамоат тартибини сақлаш соҳасида тизимли ва бир марталик ҳамкорлик масалаларининг тартибга солинмагани, ҳуқуқбузарлик ва жамоат тартибига таҳдид эҳтимоли фактларидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни огоҳлантираётган шахслар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланиши кафолатлари йўқлиги муаммоли вазиятларни келтириб чиқараётган эди.
Аксарият масалаларга лойиҳада аниқ ечимлар топилганига қарамай, мажлисда депутатлар айрим нормаларга аниқлик киритиш зарурлигини, эртага амалиётда ушбу қонун самарали ишлаши учун ҳужжатни яна бир бор қўмитада қайта кўриб чиқишни мақсадга мувофиқ деб топдилар ва лойиҳа қўмитага қайтарилди.
Мавзуга оид
17:55 / 09.06.2026
«Светофор - йўлчироқ, пароль - ўрон» — депутатлар янги қонунни маъқуллади
11:57 / 17.05.2026
Оқбўйрадаги портлаш юзасидан Қонунчилик палатаси депутати вазирликка сўров жўнатди
19:32 / 15.05.2026
“Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
11:42 / 18.03.2026