Жамият | 14:47 / 09.08.2019
4589
1 дақиқада ўқилади

Авария сабаб Самарқанд шаҳар ичимлик суви таъминотида 10 августгача узилишлар кузатилади

Фото: KUN.UZ

Бугун, 9 август куни Самарқанд шаҳрининг қатор ҳудудларида ичимлик суви таъминотида узилишлар пайдо бўлди. Бу борада Самарқанд вилоят «Сувоқова» ДУК шаҳар филиали баёнот билан чиқди.

Маълум бўлишича, 8 августдан 9 августга ўтар кечаси соат 02:10 да Самарқанд шаҳрини ичимлик суви билан таъминловчи «Чўпонота» сув иншоотининг юқори босимли тармоғида фавқулотда авария содир бўлган.

«Шу сабаб 10 август соат 10:00 га қадар шаҳарнинг Сиёб, Боғишамол, Сартепа, Суғдиёна, Амир Темур, Микрарайон ҳудудларида, Самарқанд туманининг шаҳар билан туташ ерларида ичимлик суви етказиб беришда узулишлар кузатилади. Ноқулайлик учун узр сўраймиз», — дейилади баёнотда.

Ўткир Жалолхонов
Тайёрлаган Ўткир Жалолхонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид