Ўзбекистон | 19:52 / 11.09.2020
5548
4 дақиқада ўқилади
Реклама

"Bananza Trade Export" пандемия вақтида аҳолига сифатли картошкалар етказишда ўз ҳиссасини қўшмоқда 

Фото: Bananza Trade Export

Инсон саломатлигини хавф остига солаётган коронавирус пандемияси бевосита мамлакат иқтисодиётига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Бундай вазиятда ҳар бир давлат иқтисодий барқарорлик бўйича зарур чора-тадбирларни йўлга қўйиши ва аҳолига сифатли озиқ-овқат таъминотини етказиб бериши талаб этилади. 

Шу ўринда, Ўзбекистон ҳам фуқароларимиз учун сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини етказиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Бизга маълумки, картошка рўзғоримиздаги энг керакли ва тўйимли озиқ-овқат маҳсулоти ҳисобланади. Ўзбек таомларининг кўп қисми картошка маҳсулотидан тайёрланганлиги учун унинг сифати ва таъми жуда муҳим ҳисобланади. 

"Bananza Trade Export" қишлоқ хўжалигининг картошка етиштириш соҳасида 8 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда. Компания юртимизда март ойидан бери пандемия қайд этилган вақтдан бошлаб Ўзбекистон аҳолисига ҳамда ички бозорларга Голландия, Қозоғистон ва  Россия Федерациясидан арзон нархларда 50 минг тоннадан ортиқ озуқабоп картошкаларни етказиб берди.

"Бизнинг корхона жорий йилда Голландиянинг картошка етиштириш бўйича энг илғор Agrico компанияси билан ҳамкорлик қилиш учун музокаралар олиб борилди ва шартномалар имзоланди. Айни дамдаги оғир пандемия шароитида  Голландиядан бу йилги мавсум учун ўз вақтида картошка уруғлари етказилиб, экилди", дея қайд этади "Bananza Trade Export" МЧЖ  раҳбари Ж. Тўхтамуротов. 

"Bananza Trade Export" МЧЖ томонидан маҳаллий шароитда юқори ҳосил берувчи сифатли картошка уруғлари импорт қилиниб, Ўзбекистон бўйлаб, жумладан, Тошкент, Самарқанд, Наманган, Фарғона, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасига тарқатилди. 

Шунингдек, компания келаси картошка экиш мавсумига қадар Голландия, Германия, Франциядан қишлоқ хўжалигини илмий-тадқиқот институтларининг энг малакали агроном ҳамда соҳа мутахассисларини Ўзбекистонга олиб келишни режалаштирган. Бундан кўзланган асосий мақсад - юртимиздаги деҳқон, фермерларимиз тажрибасини ошириш ҳамда картошка етиштириш унумини серҳосил қилишдир. 

"Жорий йилнинг май ойида  "Bananza Trade Export" компанияси хўжалигимизга сифатли картошка уруғларини етказиб берди.  Ўтган йили олиб келинган уруғлар сифатсиз чиқиб, яхши ҳосил олишни имкони бўлмаган эди. Бу йил эса Голландиядан келтирилган уруғларнинг барчаси ҳосил берди. Голланд картошкалари бизнинг иқлимга мослиги учун картошка ҳосилдорлиги 35-40 тоннагача бўлмоқда", дейди Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани "Бахтигул Абдулла Омон" фермер хўжалиги раҳбари. 

"Bananza Trade Export" МЧЖ 2020 йил картошка-уруғчилик мавсумини аъло даражада бажарганини, бутун дунёга коронавирус  пандемияси хавф солаётган мураккаб бир вазиятда Президент томонидан қабул қилинган "Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги №4704-сонли қарори лойиҳаси ижросига муносиб ҳисса қўшганини маълум қилади. 

Инстаграм: instagram.com/bananza_trade_export

Мурожаат учун телефон:

+998999992999
+998999952222

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид