Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Комилов ва Лавров Россияда ишлаётган ўзбекистонликларга муносиб шароитларни яратиш масаласини кўриб чиқди
2020 йилнинг 10 сентябрь куни ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлисида иштирок этиш учун Москва шаҳрига келган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди.
ТИВ хабарига кўра, суҳбат давомида Ўзбекистон-Россия кун тартибининг асосий масалалари ҳамда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар изчил мустаҳкамланаётган ва ҳамкорликнинг янги шаклларига эга бўлаётган кўп қиррали икки томонлама муносабатларни юқори суръатларда ривожланаётганидан мамнун эканликларини маълум қилдилар.
Турли даража ва шаклларда, жумладан Ўзбекистоннинг МДҲдаги раислиги доирасида бўлиб ўтадиган икки томонлама ва кўп томонлама тадбирларнинг ташкилий жиҳатлари музокараларнинг алоҳида мавзуси бўлди.
Учрашувда савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқаларини фаоллаштириш бўйича амалий таклифларни кўриб чиқилди. Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари икки мамлакат ҳукуматлари томонидан пандемия шароитида ушбу йўналишдаги фаолликнинг пасайишига йўл қўймаслик бўйича кўрилаётган чораларни ижобий баҳоладилар.
Маданий-гуманитар соҳада, илм-фан, таълим ва соғлиқни сақлаш йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари учун муносиб шароитларни яратиш масаласига алоҳида тўхталишди.
Вазирлар олий ва юқори даражадаги алоқалар доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнларини ҳам муҳокама қилдилар, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
21:20 / 04.06.2026
Байденнинг уруши Трампнинг урушига айланди — Сергей Лавров
08:54 / 26.05.2026
Лавров: Россия Киевга “тизимли зарбалар”ни бошлайди
09:00 / 22.05.2026
Абдулазиз Комилов Хорватия бош вазири билан музокара ўтказди
23:30 / 07.04.2026