Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ҳукумати Япония грантидан самарали фойдаланиш бўйича қарор қабул қилади
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини COVID-19 пандемияси даврида Японияда ишлаб чиқарилган замонавий ва юқори технологик асбоб-ускуналар ва анжомлар билан таъминлаш учун Япония Ҳукуматининг грантидан самарали фойдаланиш мақсад қилинган.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини замонавий ҳамда юқори технологик тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш мақсадида Япония Ҳукумати грантидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Япония ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан 2020 йилнинг 17 июнида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимига грант ажратиш тўғрисида Ҳукуматлараро ноталар алмашинуви имзоланган ҳамда унда:
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимига 2020-2021 йиллар давомида Япониядан замонавий ва юқори технологик асбоб-ускуналар ва анжомлар етказиб бериш учун Япония Ҳукуматининг беғараз ёрдам дастури бўйича қиймати 500 миллион япон иенаси (4,5 млн АҚШ доллари эквивалентида) миқдорида грант тақдим этилган;
Япония Ҳукумати “Crown Agents Japan Limited (CA)” компаниясини барча харидларни амалга ошириш ва етказиб бериш бўйича вакил этиб тайинлаган;
“Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖ томонидан Япониянинг MUFG Bank, Ltd. Банки билан банклараро шартномасини тузиш ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги номига Япония банкида грант бўйича ҳисоб-китоб хизматларини амалга ошириш учун махсус ҳисоб рақамлар очилиши кўзда тутилган.
“Ўзмиллийбанк” АЖ грант бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун Япониянинг MUFG Bank, Ltd. банки билан банклараро шартномасини имзолаш ваколати берилади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги грант бўйича ҳисоб-китоб хизмати кўрсатилганлиги учун Япония банкига воситачилик харажатлари учун тўловни “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Япония томони билан келишган ҳолда лойиҳани амалга ошириш доирасида грант олиш ва унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча тартиботларни расмийлаштириш, харидлар жараёнининг бориши бўйича тегишли мониторинг ўрнатади;
етказиб берилган тиббий асбоб-ускуналар, техникалар ва анжомларни қисқа фурсатларда рўйхатдан ўтказмасдан, мажбурий сертификациялаштириш шарти билан божхона расмийлаштирувидан ўтказади;
“Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан тегишли талабнома тақдим этилгандан сўнг беш иш куни ичида Япония банки комиссияси харажатларини тўлаб беради.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга давлат божлари ундирилмасдан визалар берилиши ва уларнинг муддати узайтирилиши, шунингдек, уларнинг яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказилиши ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026
Япония Ўзбекистонга техник ёрдам ажратади
22:52 / 22.05.2026