Ўзбекистон | 11:26 / 11.09.2020
3142
1 дақиқада ўқилади

Uzbekistan Airways Тошкент - Деҳли - Тошкент йўналиши бўйича чартер қатновини амалга оширади

Uzbekistan Airways АЖ 2020 йил 12 сентябрда Тошкент - Деҳли - Тошкент йўналиши бўйича чартер репатриация қатновини амалга оширади.

Авиакомпания хабарига кўра, чартер рейси қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширишни режалаштирилган (маҳаллий вақт кўрсатилган):

Тошкент - Деҳли
Тошкентдан кетиш вақти - 17:00, Деҳлига қўниш вақти -20:30;

Деҳли - Тошкент
Деҳлига кетиш вақти - 22:30, Тошкентга қўниш вақти - 00:40 +1.

Тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида авиачипталарни сотиб олишни тезлаштириш бўйича ўз хизматларини таклиф этаётган шубҳали шахслардан ёрдам сўрамаслик сўралган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид