Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Янги йилга спорт билан!» — Спорт вазирлиги оммавий спорт фестивалига таклиф этади
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Esports Uzbekistan, Full Level Esports ҳамда UZREPORT ва FUTBOL TV телеканаллари билан ҳамкорликда 2020 йил 28-29-30 декабр кунлари «Янги йилга спорт билан!» шиори остидаги янги мега лойиҳа – оммавий спорт фестивалини тақдим этади.
Унда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган шахслар спортнинг мини-футбол, стритбол, баскетбол, велоспорт, югуриш, дартс, арқон тортиш, бадминтон, армрестлинг, тош кўтариш, стол тенниси ҳамда «Workout» (кўча фитнеси) йўналишлари бўйича ўз имкониятларини синовдан ўтказишлари мумкин.
Шунингдек, фестивал доирасида йилнинг энг йирик турнирлари – шахмат бўйича онлайн Ўзбекистон чемпионати ҳамда Киберспорт бўйича Гранд финаллар ташкил этилади.

Фестивал иштирокчилари ташкилотчилар томонидан махсус совғалар билан тақдирланади.
«Янги йилга спорт билан!» шиори остидаги оммавий спорт фестиваллари республикамизнинг барча вилоятларида ўтказилади. Тошкентдаги Гранд финал эса «Миллий» стадионда ташкил этилади.
«Янги йилга спорт билан!» фестивалида қатнашиш учун қайси манзилда рўйхатдан ўтиш мумкин?
«Янги йилга спорт билан!» шиори остида ўтказилаётган оммавий спорт фестивалида қатнашиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин.
Ушбу forms.gle/zF3yRm2F7uyswsbX9 манзилига киринг ва рўйхатдан ўтинг. «Янги йилга спорт билан!» шиори остидаги оммавий спорт фестивали иштирокчисига айланинг.
Йилнинг йирик спорт фестивалида қатнашинг ва янги йилни спорт билан қарши олинг!
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати
Мавзуга оид
16:37 / 23.12.2024
Спорт вазирига янги ўринбосар тайинланди
19:05 / 20.01.2024
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги иккига ажратилди
20:04 / 22.05.2021
Спорт вазирлиги БЎСМ директорларини ёппасига ишдан бўшатмоқчи. Бу қонунга зид
17:20 / 22.01.2021