Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда «Ватандошлар» жамғармаси тузилади
Ўзбекистонда “Ватандошлар” жамғармаси тузилади. Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномада бу борада таклиф билан чиқди.
“Дунёнинг кўплаб мамлакатларидаги ватандошларимизни қўллаб-қувватлаш ва улар билан алоқаларимизни янада мустаҳкамлаш мақсадида “Ватандошлар” жамғармасини тузишни таклиф этаман”, - деди президент.
Маълум қилишича, жамиятда миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган ишлар ҳам сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқилади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг резолюцияси билан ҳар йили 30 июл Халқаро дўстлик куни сифатида кенг нишонланади.
“Шу боис, ушбу санани Ўзбекистонда “Халқлар дўстлиги куни” деб белгилашни таклиф этаман”, — деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
09:00
Барча олийгоҳларда «Тадбиркорлик асослари» фани ўқитилади
08:10
Шавкат Мирзиёев Филиппин президентига таъзия мактуби юборди
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
21:09 / 08.06.2026