Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Июнь–декабрь ойларида «Фермерга мадад» ҳуқуқий акцияси ўтказилади
Адлия вазирлиги шу йилнинг июнь ойидан бошлаб декабрь ойи сўнгига қадар «Фермерга мадад» ҳуқуқий акциясини ўтказади.
Акция давомида фермерлар ҳуқуқларини тушунтириш тадбирлари бўлиб ўтади, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда фермерларнинг мурожаатлари ўрганилиши, фермер хўжаликларининг муаммоларини аниқлаш бўйича сўров ўтказилиши, соҳани тубдан ислоҳ қилиш ва қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилиши режалаштирилган.
«Сўнгги вақтларда фермерлар адлия органларига мурожаат этиб, айрим мансабдор шахслар томонидан ҳуқуқлари бузилаётгани (шартномалар тузишда мажбурлаш, рухсатисиз банкдаги пул маблағларини ўзбошимчалик билан олиб қўйиш, ҳомийлик ишларига мажбурий тартибда жалб қилиш, мажлислар ҳамда бошқа оммавий тадбирларда фермернинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш), банклар томонидан субсидия, кредит ажратилмаётгани, шунингдек, етиштирилган маҳсулотларни сотиш бўйича тузилган шартномалар асосида пул маблағлари тўлаб берилмаётгани ёки ўз вақтида қопланмаётганини баён қилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларда фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилиши аҳволини ўрганиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш орқали соҳани тубдан ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш, «Фермерлар қишлоқ хўжалиги ривожининг драйвери» сифатида уларнинг иқтисодиёт ва жамиятдаги мавқейини ошириш мақсадида жорий йилнинг июнь–декабрь ойларида «Фермерга мадад» ҳуқуқий акциясини ўтказиш бўйича адлия вазирининг буйруғи қабул қилинди», дея адлия вазири матбуот котиби Севара Ўринбоеванинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Қайд этилишича, акцияни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланган бўлиб, мазкур режалар адлия вазирининг буйруғи билан тасдиқланган 5та ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади. Фермерлар мурожаатлари билан ишлашда мурожаатлар анъанавий шаклда, 1008 – ишонч телефони, @fermermadadbot махсус телеграм-бот орқали ҳамда сайёр ва уйма-уй қабул қилинади.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш
ва мониторинг тегишлича адлия ходимлари, жалб қилинган мутахассислар, «Ёш ҳуқуқшунос» кўнгиллилар гуруҳи аъзолари томонидан олиб борилади.
Фермер хўжаликларининг 6 йўналишида, хусусан, ташкилий-ҳуқуқий, ишлаб чиқариш ва хўжалик, шартномавий-ҳуқуқий ва меҳнат муносабатлари, ер соҳаси, маъмурий-бошқарув, банк, молия ва солиқ йўналишларида қонунчилик хатловдан ўтказилади, хорижий тажриба ва миллий амалиёт ўрганилиб, соҳани ислоҳ қилиш бўйича таклифлар тайёрланади.
Акция якуни бўйича ҳар бир йўналишга оид алоҳида маълумотномалар тузилади. Улар асосида Йиғма таҳлилий маълумот ҳамда Ахборот хати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланади.
Мавзуга оид
10:45 / 12.05.2026
Фермерлар учун дизель ёнилғиси бўйича субсидия жорий этилди
09:57 / 12.05.2026
Пахта ва буғдой етиштирувчиларга янги молиявий имтиёзлар берилади
09:40 / 06.04.2026
3,7 гектар ерни 7 гектар деб сотмоқчи бўлган фермер ушланди
12:08 / 19.03.2026