Жаҳон | 21:07 / 23.08.2021
5879
1 дақиқада ўқилади

Польша Беларусь билан чегарада девор тиклашга қарор қилди

20 август куни Блашчак Евроиттифоққа йўл олган мигрантлар оқими билан боғлиқ инқироз сабабли ҳарбийлар Беларусь билан чегарани қўриқлашга жалб этилгани ҳақида айтганди. 

Фото: Reuters

Польша армияси ҳарбийлари чегарачилар билан биргаликда Беларусь чегарасида баланлиги 2,5 метрли девор қуради. Бу ҳақда Польша миллий мудофаа вазири Мариуш Блашчак ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.

20 август куни Блашчак Евроиттифоққа йўл олган мигрантлар оқими билан боғлиқ инқироз сабабли ҳарбийлар Беларусь билан чегарани қўриқлашга жалб этилгани ҳақида айтганди. 

Блашчакнинг сўзларига кўра, чегарада 100 км масофага тўсиқ ўрнатилган, яна 50 км тўсиқ ўрнатиш ишлари қолган. Вазир намойиш этган фотосуратлардан ушбу тўсиқ тиканли симдан иборат бўлиб, баландлиги одам бўйидан пастроқ эканлигини кўриш мумкин.

Беларусь, Литва ва Польша чегарасидаги мигрантлар сони ёзда кўпайди. Бу май ойида Александр Лукашенко Беларусь Европага йўл олмоқчи бўлган мигрантларга тўсқинлик қилмаслигини айтганидан сўнг бошланди. 

Беларусь – Польша чегарасининг узунлиги 398 км.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид