Спорт | 08:59 / 10.04.2022
34345
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон бокс жамоаси Golden Belt халқаро мусобақасида 1-ўринни эгаллади

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

5—9 апрель кунлари Руминиянинг Тиргу-Муреш шаҳрида бокс бўйича Golden Belt сериясига кирувчи «Николае Линка» халқаро мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Жаҳоннинг 13 мамлакатидан спортчилар иштирок этган мусобақада ўзбекистонлик боксчилар 6 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Ўзбекистон терма жамоасининг ғолиб ва совриндор боксчилари:

Олтин:

  • -48 кг: Асилбек Жалилов;
  • -54 кг: Шаҳзод Музаффаров;
  • -67 кг: Жавлон Йўлдашев;
  • -75 кг: Саиджамшид Жаъфаров;
  • -80 кг: Дилшод Рўзметов;
  • +92 кг: Лазизбек Муллажонов.

Кумуш:

  • -75 кг: Абдулазиз Абдупаттоев;
  • -80 кг: Одилжон Аслонов;
  • -92 кг: Диёр Ўралов;
  • +92 кг: Жаҳонгир Зокиров.

Бронза:

  • -57 кг: Дилшод Абдумуродов;
  • -60 кг: Шунқор Абдурасулов;
  • -63,5 кг: Шоҳрухбек Кенжаев.
Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид