Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 октябргача кадастр ҳужжати йўқ 2,6 млн хонадоннинг электрон базаси шакллантирилади
Президент кадастри йўқ хонадонлар масаласини узил-кесил ҳал қилиш учун алоҳида қонун лойиҳаси ишлаб чиқишга топшириқ берган.
1 октябрга қадар кадастр ҳужжатлари йўқ 2,6 миллион хонадоннинг электрон базаси шакллантирилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Отамуродов маълум қилди.
Жорий йилнинг 18 июль куни президент раислигида ўтказилган йиғилишда 2 миллион 600 мингта хонадоннинг кадастр ҳужжатлари мавжуд эмаслиги таъкидланди. Кадастри йўқ хонадонлар масаласини узил-кесил ҳал қилиш учун алоҳида қонун лойиҳаси ишлаб чиқиш белгиланди.
Қайд этилишича, бу янги тартиб ишлаб чиқилаётган қонунда ўз аксини топади.
Унгача ишчи гуруҳ томонидан:
- 1 октябрга қадар маҳаллабай кадастр ҳужжати бўлмаган хонадонларнинг электрон рўйхати шакллантирилади;
- уй-жойга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишга асос бўлувчи ҳужжатлар тўпланади ва электрон базага киритилади.
Мавзуга оид
08:25 / 06.06.2026
Тошкентда уйни икки марта сотган ака-укага жиноят иши қўзғатилди
22:34 / 05.06.2026
Қурилганига 50 йилдан ошган уйларни қайта режалаштириш тақиқланди
19:31 / 04.06.2026
2018 йилдан кейин қурилган ноқонуний уйларнинг тақдири нима бўлади?
09:46 / 26.05.2026