Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ногиронлиги бўлган хотин-қизларни ишга олганларга субсидия берилади
“Хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Ёшлар ва хотин-қизлар учун касб-ҳунар ва тадбиркорлик бўйича ўқув курслари харажати 70 фоизи, лекин 1 млн сўмдан ошмаган қисми компенсация қилиб берилади.
“Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган ёшлар ва хотин-қизлар касб-ҳунарга, тадбиркорликка Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида тўлиқ бепул ўқитилади. Ўқув курсларини якунлаган ишсиз хотин-қизлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан мавжуд бўш иш ўринларига жойлаштирилади.
Тадбиркорлик йўналиши бўйича ўқув курсларини якунлаган хотин-қизларга тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтишидан бошлаб, ўз фаолиятини мустақил олиб боришига қадар бўлган жараёнда ҳоким ёрдамчилари томонидан тизимли равишда амалий ёрдам кўрсатиб борилади.
Меҳнатга лаёқатли, ногиронлиги бўлган хотин-қизларни иш билан таъминлаган иш берувчилар учун 6 ой давомида ҳар ойда 600 минг сўмдан кам бўлмаган миқдорда субсидия ажратилади.
Мавзуга оид
17:38 / 12.05.2026
Ўзбекистонда бир қатор субсидиялар белгиланди
20:08 / 05.05.2026
Электромобил эгаларига эҳтимолий субсидия миқдори маълум бўлди
10:15 / 24.04.2026
Ҳиндистонда рақамли валюта орқали субсидия тарқатиш бошланди
17:04 / 07.04.2026