Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Диққат – барча ёш тадбиркорларни “Green Standart in Aral” стартап лойиҳалар танловида иштирок этишга таклиф этамиз!
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан БМТ Бош Ассамблеясининг 2021 йил 18 майдаги резолюциясига асосан, Оролбўйи минтақаси "Экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди" деб эълон қилинган эди.
Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда ва “МЕРОС” жамоат хайрия жамғармаси иштирокида “Green Standart in Aral” мавзусидаги стартап лойиҳалар танловини эълон қилади.
Танлов Оролбўйи минтақасида аҳоли турмуш сифатини ва экологик ҳолатни яхшилашга хизмат қилувчи инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.
Агарда сиз, Оролбўйи минтақасида ўз бизнесингизни йўлга қўйиш бўйича инновацион лойиҳангизга эга бўлсангиз, танловда иштирок этинг ва уни амалга ошириш имкониятини қўлга киритинг.
Танловда иштирок этувчи лойиҳалар қишлоқ, сув, ўрмон хўжаликлари, аквакультура ва энергия самарадорлиги соҳаларидан бири бўйича ишлаб чиқаришга йўналтирилган кенг кўламдаги истиқболли стартап-лойиҳалар бўлиши лозим.
Тақдим этилаётган лойиҳалар муаллифлик, инновациялар ва технологияларга асосланиши шарт.
Танловда иштирок этувчи “стартап” лойиҳа 2022 йил 15 августга қадар [email protected] электрон почта манзили орқали қабул қилинади.
Лойиҳаларни баҳолаш уларнинг инновацион даражаси, техник жиҳатдан мувофиқлиги, мутахассислар билан таъминлангани, инвестициявий жозибадорлиги, молиявий режалаштирилгани мезонлари ҳамда маркетинг режаси ва кутилаётган натижалари асосида баҳоланади.
Танлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган “стартап” лойиҳаларни тасдиқлаш, молиялаштириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ўтказилади.
Танлаб олинган энг яхши лойиҳаларни амалга ошириш ташкилотчилар томонидан молиялаштирилади.
Танлов шартлари ва унда иштирок этиш бўйича батафсил маълумотлар билан билан “Green Standart in Aral” мавзусидаги стартап лойиҳалар танлови ҳаволаси орқали танишинг.
Биргаликда Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантирамиз!
Реклама ҳуқуқи асосида