Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим корхоналар фаолияти учун зарур бўлган ходимларни ўқитиш тизими йўлга қўйилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Тижорат ташкилотлари бирлашмалари томонидан улар иштирокчи корхоналари фаолияти учун зарур бўлган ходимларни ўқитиш тизимини йўлга қўйишни рағбатлантирувчи механизмларни жорий этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатасининг тижорат ташкилотлари бирлашмалари иштирокчи корхоналари фаолияти учун зарур бўлган ходимларни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Ишга марҳамат” мономарказлари, Савдо-саноат палатаси тизимидаги таълим ташкилотлари ва нодавлат таълим ташкилотларида ўқитиш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ тижорат ташкилотлари бирлашмалари иштирокчи корхоналари фаолияти учун зарур бўлган ходимлар ўқув курсларида ўқитиш харажатларини қоплаш учун Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдори уч баробаридан ошмаган миқдорда субсидия ажратилади.
Тижорат ташкилотлари бирлашмаларининг иштирокчи корхоналари фаолияти учун зарур бўлган ходимларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш иловада келтирилган касблар рўйхати доирасида амалга оширилади.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган ҳолда касбларнинг долзарблиги ҳамда меҳнат бозоридаги талаб ва таклиф кўрсаткичларидан келиб чиқиб ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.
Белгилаб қўйилишича, тижорат ташкилотлари бирлашмаларининг иштирокчи корхоналарида биринчи марта ишга қабул қилинган ва меҳнат шартномаси тузилган кундан бошлаб уч ой муддат ичида ўз танловига кўра “Ишга марҳамат” мономарказлари, Савдо-саноат палатаси тизимидаги таълим ташкилотлари ва НТТдан бирига касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш учун юбориши мумкин.
Ўқув курсларининг умумий давомийлиги 40 соатдан кам бўлмаган ҳолда белгиланади, бунда дарс соатларининг тахминан:
- 80 фоиз қисми касб-ҳунар ва (ёки) тадбиркорлик асосларини;
- 10 фоиз қисми тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик талаблари, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини;
- 10 фоиз қисми бизнес-режалар тузиш ва тадбиркорлик фаолиятини режалаштиришни, маркетинг, менежмент ва тадбиркорлик этикаси, ҳамкорлар ва мижозлар билан ўзаро муносабатларни тўғри йўлга қўйиш, уларга хизмат кўрсатиш ва муомала маданиятини ўргатишга қаратиш тавсия этилади.