Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Афғонистоннинг халқаро майдонда яккалаб қўйилишига йўл қўймаслик муҳимлигини таъкидлади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда ўтказилаётган Афғонистон бўйича халқаро конференция иштирокчиларига йўллаган мурожаатида жаҳон ҳамжамияти ушбу мамлакат билан муносабатларда аввалги хатоларни қайта такрорламаслик зарурлигига эътибор қаратди.
«Аминмизки, жаҳон ҳамжамияти бугун 1990-йиллардаги хатоларни қайта такрорламайди, уларни четлаб ўта олади ва шунга эришиш лозим», деди давлат раҳбари.
Билдирилишича, Афғонистоннинг халқаро майдонда яккалаб қўйилиши гуманитар вазиятнинг янада ёмонлашувига олиб келиши муқаррар, шу боис бунга йўл қўймаслик муҳимдир.
«Гап миллионлаб инсонларнинг тақдири ҳақида бормоқда», дейилади Шавкат Мирзиёевнинг мурожаатида.
Давлат раҳбари Афғонистон расмийларининг мамлакатни можародан кейинги тикланиш, мустақил, барқарор ва ўзини ўзи таъминлайдиган давлат барпо этиш борасидаги саъй-ҳаракатларини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга чақирди.
«Ҳозирги пайтда муваққат ҳукумат мамлакатда тинчликни қарор топтириш бўйича муайян қадамларни қўймоқда, ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилашга, қўшни давлатлар билан дўстона алоқаларни, халқаро ҳамжамият билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга ҳаракат қилмоқда», дейилади президент мурожаатида.
Маълум қилинишича, ушбу саъй-ҳаракатларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш зарур.
«Шу билан бирга, давлат бошқарувида афғон жамияти барча қатламларидан вакиллар кенг иштирок этадиган таркибни шакллантириш, инсон, айниқса, хотин-қизлар, барча миллий ва диний гуруҳлар асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш Афғонистонда узоқ муддатли тинчлик ўрнатишнинг фундаментал асоси бўлиб қолмоқда», дейилади мурожаатда.
Мавзуга оид
09:06 / 03.06.2026
Ўзбекистон Афғонистонга қишлоқ хўжалиги уруғликларини беғараз етказиб берди
09:00 / 03.06.2026
“Толибон” ва Россия: ҳарбий яқинлашув нимани англатади?
21:38 / 27.05.2026
Россия ва «Толибон» ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича келишувга эришди
18:25 / 25.05.2026