Ўзбекистон | 09:42 / 28.12.2022
7891
1 дақиқада ўқилади

Йил бошидан энг кўп кичик тадбиркорлик субъектлари савдода ташкил этилган

Ўзбекистонда жорий йил январь-ноябрь ойларида фаолият бошлаган кичик тадбиркорлик субъектларининг умумий сони (фермер ва деҳқон хўжаликлари бундан мустасно) 83 минг 623 тани ташкил этди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, савдо соҳасида 31 минг 897 та, саноат тармоғида 14 минг 948 та, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги йўналишида 11 минг 321 та, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда 5 минг 394 та, қурилишда 4 минг 386 та, ташиш ва сақлаш соҳасида 3 минг 108 та янги кичик тадбиркорлик субъектлари фаолият бошлаган.

Рўйхатни ахборот ва алоқа (2 минг 410 та), соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш (1 минг 408 та) соҳалари давом эттирган.

8 минг 751 та субъект бошқа тармоқлар улушига тўғри келади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид