Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим тадбиркорлик субъектлари мулк ва ер солиғини пасайтирилган ставка бўйича тўлайди
2025 йил 1 январгача “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастурига киритилган тадбиркорлик субъектлари юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини пасайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлаши белгиланмоқда.
Қонунчилик палатасидаги Халқ демократик партияси фракцияси навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Фракция аъзолари “Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора‑тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Солиқ кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилди.
Ушбу қонун лойиҳаси партия электорат манфаатлари билан боғлиқ бўлиб, Солиқ кодексининг 482- ва 483-моддаларига қўшимчалар киритиш белгиланмоқда. Яъни, лойиҳа билан “20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис” дастурига киритилган тадбиркорлик субъектларига улар яратган янги иш ўринларига қараб, солиқ имтиёз ва преференциялар тақдим этиш кўзда тутилмоқда. Хусусан, айланмадан олинадиган солиқларни яратилган янги иш ўринлари сонига қараб бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти тақдим этилмоқда.
Шунингдек, 2025 йил 1 январгача “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастурига киритилган тадбиркорлик субъектлари юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини пасайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлаши белгиланмоқда.
Фракция аъзолари қонун лойиҳасини муҳокама қилар эканлар, солиқ маъмурчилигини соддалаштириш, шунингдек, Солиқ кодекси нормалари тўғридан тўғри ишлаши аҳоли бандлиги ўсишига хизмат қилишини эътироф этди. Янги нормаларнинг амалиётга жорий этилиши республикада камбағалликни қисқартириш йўлида қилинаётган ишларни рағбатлантиришга хизмат қилиши қайд этилди. Депутатлар айрим масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашгач, қонун лойиҳаси қўллаб-қувватланди.
Мавзуга оид
10:00 / 29.03.2026
Лихачёв айтган триллионлар ва бюджет гарданидаги футбол — ҳафта дайжести
21:40 / 28.03.2026
Чуст тумани бош солиқ инспекторига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
21:00 / 28.03.2026
Наманганда эксперимент учун электр абонентлари ва солиқ тўловчилар бир-бирига боғлаб чиқилди
15:12 / 28.03.2026